Мен хам намоз укийман что это

Мен хам намоз укийман что это

Шом намози уч ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат.

Уч ракатли фарзнинг ўқилиши:

2. Ифтитоҳ такбири.

4. Фотиҳа, зам сура.

7. Туриб, Фотиҳа, зам сура.

10. Ўтириб, «Аттаҳиййат».

11. Туриб, фақат Фотиҳа.

14. Ўтириб, «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари.

15. Салом. Шом намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг икки ракат суннати каби ўқилади.

Хуфтон намози тўрт ракат фарз, икки ракат суннатдан иборат.

Хуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби ўқилиб, фақат ниятда фарқ бўлади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ҳам юқорида ўрганганимиз бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда ўқилади.

Витр намози уч ракатли бўлиб, вожиб ибодат саналади. Фарздан қуйироқ, суннатдан улуғ туради. Ўқилиши шарт. Бирор сабаб ила вақтида ўқилмай қолса, қазоси ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқилади. Қуйидаги тартибда адо этилади:

2. Ифтитоҳ такбири.

4. Фотиҳа, зам сура.

7. Иккинчи ракатга туриб, «Фотиҳа», зам сура.

10. Ўтириб, «Аттаҳиййат» дуоси.

11. Учинчи ракатга туриб «Фотиҳа», зам сура.

12. Зам сурадан кейин ўша тик турган ҳолда «Аллоҳу акбар», деб қулоқ қоқилади.

13. Қўл қовуштирилиб, Қунут дуоси ўқилади.

ҚУНУТ ДУОСИ

Алл`оҳумма инн`а настаъ`инука ва настағфирук. Вануъмину бика ва натавакалу ъалайка ва нусн`ий ъалайкал хойр. Куллаҳ`у нашкурука ва л`а накфурук. Ва нахлаъу ва натруку май-йафжурук. Алл`оҳумма ийй`ака наъбуду ва лака нусолл`ий ва насжуду ва илайка насъ`а ва наҳфиду нарж`у роҳматак(а). Ва нахш`а ъаз`абака инна ъаз`абака бил куфф`ари мулҳиқ.

Аллоҳим! Биз Сендан ёрдам истаймиз, гуноҳларимизни афу этишингни сўраймиз. Аллоҳим! Сенга имон келтирамиз, ишларимизда Сенга суянамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Ва Сенга ҳамд айтамиз. Бутун яхшиликлар Сендандир. Бизларга берганинг шунча неъматлар туфайли Сенга шукрона айтамиз ва нонкўрлик қилмаймиз. Сенга қарши нонкўрлик қилган гуноҳкорлардан айриламиз, улар билан алоқани узамиз. Аллоҳим! Биз ёлғиз Сенгагина қуллик қиламиз, намозни Сен учунгина ўқиймиз. Сенгагина сажда қиламиз. Сенгагина интиламиз. Ибодатни хушуъ-камтарлик билан адо этамиз. Раҳматинг кўп бўлишини сўраймиз, азобинг-дан қўрқамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, Сенинг азобинг кофирларгадир.

16. Ўтириб «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари.

Намоз салом билан тугайди. Саломдан кейинги амаллар (тасбеҳоту дуолар) мажбурий эмас, аммо ниҳоятда савоблидир. Фарз намозларидан кейин қуйидаги дуони ўқиш суннатдир:

Алл`оҳумма антас-сал`ам ва минкас-сал`ам. Таб`арокта й`а залжал`али вал икр`ом.

Эй Аллоҳим, Сен барча айб-нуқсонлардан поксан. Барча саломатлик ва раҳмат Сендандир. Эй азамат ва қудрат эгаси бўлган Аллоҳим, Сенинг шонинг улуғдир. Умуман, ҳар вақт намозни тугатгандан сўнг Оятал курси ўқилса, тасбеҳот қилинса, савоби улуғ бўлади.

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР

Аъ`узу билл`аҳи минаш-шайт`онир рож`ийм. Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Алл`оҳу л`а ил`аҳа илл`а ҳувал ҳаййул қойй`ум. Л`а та’хузуҳ`у синатув-ва л`а на`вм. Лаҳу м`а фис-сам`ав`ати ва м`а фил арз. Манзаллаз`ий яшфаъу ъиндаҳ`у илл`а би’изниҳ. Яъламу м`а байна айд`иҳим ва м`а холфаҳум ва л`а йух`ит`уна би шай’им-мин ъилмиҳ`и илл`а бима ш`аъа. Васиъа курсиййуҳус-сам`ав`ати вал арз. Ва л`а йаъ`удуҳ`у ҳифзуҳум`а ва ҳувал ъаллиййул ъаз`ийм.

Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У ҳамиша) тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудроқ тутар ва на уйқу. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (ҳеч кимни) Унинг рухсатисиз шафоат қилмас. (У) улар (одамлар)дан олдинги (бўлган) ва кейинги (бўладиган) нарсани билур. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаганча ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан (ҳам) кенгдир. У иккисининг ҳифзи (тутиб туриши) Уни толиқтирмас. У олий ва буюкдир.

Субҳаналлоҳ (33 марта)

Алҳамдулиллаҳ (33 марта)

Аллоҳу акбар (33 марта)

Л`а ил`аҳа иллалл`оҳу ваҳдаҳ`у л`а шар`ика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ъал`а кулли шай’ин қод`ир.

Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, шериги йўқ, бутун мулк Уникидир. Ҳамд-мақтов Унга хосдир. Ва У ҳар нарсага қодир зотдир.

НАМОЗНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

САЖДАИ САҲВ

(Намоздаги нуқсонни тўлдириш)

ИМОМГА ЭРГАШИШ

Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бир ҳадиси шарифларида жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савобидан йигирма етти марта ортиқ эканини марҳамат қилганлар. Беш вақт намознинг фақат фарзлари, жума намозининг икки ракат фарзи, ҳайит намозлари, Рамазон ойида таровеҳ ва витр намозлари имомга иқтидо қилиб ўқилади. Имомга эргашиб жамоат билан намоз ўқийдиган киши «муқтадий» дейилади. Муқтадий қуйидагиларга амал қилиши керак:

1. Аввало, ҳам ўқилаётган намозга, ҳам имомга эргашишга ният қилмоғи лозим. Масалан, «Аллоҳ розилиги учун бугунги бомдод намозининг икки ракат фарзини ушбу имомга эргашиб, ўқишни ният қилдим.

2. Имом ифтитоҳ такбирини айтгач, муқтадий ҳам ундан кейин дарҳол такбир айтиб, қўлларини боғлайди ва ичида фақат Сано (Субҳанака) дуосини ўқийди. Имомга эргашиб намоз ўқиётган киши тикка турганида (қиёмда) Фотиҳа ва зам сураларни ўқимайди. Овоз чиқариб ўқиладиган бомдод, шом, хуфтон намозларининг фарзида, жума намозининг фарзида, ҳайит намозларида, рамазон ойида таровеҳ ва витр намозларида имом Фотиҳа сурасини тугатгач, муқтадий ичида «Амийн» дейди.

3. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал ъазийм», дейди. Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб тик тургач, «Роббана лакал ҳамд», дейди. Саждаларда ҳам муқтадий уч мартадан «Субҳана роббийал аъла»ни айтади.

4. Ўтиришларда муқтадий ичида «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқийди ва имом билан бирга салом беради. Имомга иқтидо қилиб жамоат билан бирга намоз ўқиётган киши барча амалларда имомдан кейин ҳаракат қилади, ундан олдинга ўтиб кетмайди. Жамоатга кечикиб келиб қўшилган киши такбир айтиб, имомга эргашади. Охирги ўтиришда «Аттаҳиййат»ни ўқиб, имомнинг салом беришини кутади. Имом икки томонга салом берар- бермас, салом бермай «Аллоҳу акбар» деб тикка туради ва кечиккан ракатларни ўзи ўқиб намозни тугатади. Бирор ракатнинг рукусига улгурган, яъни имом ҳануз рукудан бош кўтармасидан илгарироқ ният қилиб, жамоатга қўшилган киши ўша ракатни ўқиган ҳисобланади.

Источник статьи: http://xutba.uz/namoz-va-uning-turlari/

Приложение — Мен ҳам намоз ўқийман Бесплатное приложение — Мен ҳам намоз ўқийман v.4.19 android apk

Скриншоты Мен ҳам намоз ўқийман v. 4.19 под андройд

Скачать приложение бесплатно Приложение Мен ҳам намоз ўқийман доступно для скачивания под android от 4.1

Скачать Мен ҳам намоз ўқийман v.4.19 на андроид размер 7.8 Mb | v.4.19 | скачали:
Особенности приложения описание особенностей приложения Мен ҳам намоз ўқийман

Мен ҳам намоз ўқийман (Namoz Kitobi). Книга о намазе на узбекском

ИСЛАМСКИЕ УСЛОВИЯ
Ислам призывает к миру, чистоте, человечности, милосердию, патриотизму и знаниям.

Следующие столпы ислама:

  • Вера.
  • Практикуйтесь каждый день.
  • Восемнадцать дней Рамадана.
  • Закатбериш. Закят — это исламское поклонение. То есть мусульманин, достигший определенного уровня благосостояния, обязан платить закят праведникам в течение года.
  • Паломничество. Это обязательно только для малообеспеченных мусульман.

Источник статьи: http://4apk.info/apk/namaz.in.uzbek.AOVHBEPMDHS

Мен хам намоз укийман что это

Бир кунда беш маҳал (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.

БОМДОД НАМОЗИ

Бомдод намози тонг отгандан то қуёш чиққунича ўқилади. Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз, жами тўрт ракатдир. Фарз амални (намозни) адо этган киши охиратда савобга эришади, уни адо этмаган киши азобланади. Суннат амалини адо этган киши улкан савобга эришади.

Бомдод намозининг икки ракат суннати бундай ўқилади:

  1. «Каъбанинг бир тарафига юзланиб шу вақт бомдод намозининг икки ракат суннатини холис Аллоҳ таоло учун ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади (1–2-расмлар).
  1. «Аллоҳу акбар», деб эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади (3-расм), аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар (4-расм).
  1. Эркаклар қўлларини боғлаб, ўнг қўл кафтини чап қўл кафти устига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлаб киндик остида тутишади (5-расм). Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тутиб, қўлларини кўкракда тутишади (6-расм). Бу ҳол «қиём» дейилади. (Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб турилади).

Қўллар боғлангач, ичда ўзи эшитадиган даражада сано ўқилади: Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук.

Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сенга ҳамд айтиб барча айблардан поклигингни ёд этаман. Исминг улуғдир. Улуғлигинг ҳамма улуғлардан улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

Санодан сўнг ичида «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади ва Фотиҳа сураси ўқилади.

ФОТИҲА СУРАСИ

Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ар-роҳманир роҳийм. Малики явмиддийн. Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн. Иҳдинас сиротол мустақийм. Сиротоллазийна ан­ъамта ъалайҳим. Ғойрил мағзуби ъалайҳим валаз-золлийн. (Фотиҳа сурасидан кейин овоз чиқарилмасдан “Амийн” дейилиши керак.

Маъноси: «Ҳамд оламларнинг Рабби – Аллоҳгаким, (У) Mеҳрибон, Раҳмли ва жазо (ва мукофот) кунининг (қиёмат кунининг) эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни шундай тўғри йўлга йўллагинки, у Сен инъом этган зотларнинг йўли (ҳидоят йўли) бўлсин, ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас!»

Фотиҳа сурасидан сўнг бир (зам) сура ўқилади. (Зам – қўшимча).

КАВСАР СУРАСИ

Инна аътойнакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шаани ака ҳувал абтар.

Маъноси: «(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхши­ликлардан) маҳрумдир».

  1. Зам сура тугагач, «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Яъни эркаклар эгилиб тирсак­лари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб орқаларини текис қилиб турадилар (7-расм). Аёллар салгина эгиладилар. Тиззаларини бироз букадилар. Бармоқларини жамлаб тиззаларини тутадилар (8-расм).

Рукуда уч марта «Субҳана роббиял азийм» (Улуғ Раббим барча нуқсонлардан покдир), дейилади.

  1. Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ ҳамд айтганларнинг ҳамдини эшитади), деб қад ростланади, бу ҳолат «қавма» дейилади.

Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» (Эй Раббимиз, барча ҳамд Сенгадир), дейилади (9 –10-расмлар).

  1. Сўнг саждага боришда «Аллоҳу акбар» деган ҳолда қадни букмай, тиззалар ерга теккизилади ва қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилади, сажда қилинади. Қўллар бармоғи жипслаштирилиб қулоққа яқин қў­йилади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари ердан кўтарилмайди, қиблага қаратилади, эркаклар тирсакларини ерга, қоринларини сонига теккизмайди. Саждада бурун юмшоқларига қаралади (11-расм). Аёллар тирсакларини ерга теккизади (12-расм). Саждада уч марта тасбеҳ: «Субҳана роббиял аъла» (Улуғ Раб­бим барча нуқсонлардан покдир), дейилади.
  1. Уч марта тасбеҳ айтилгач, «Аллоҳу акбар» деб саждадан бошни кўтариб чўкка: чап оёқни тўшаб ўнг оёқ панжасини қиблага қаратиб ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади (13–14-расмлар). Жалсада қўллар, бармоқлар учи тиззада бўлиб, жипслаштирилмай сонга қўйилади.

Эркаклар чап оёқлари устига ўтириб, ўнг оёқ панжаларини қиблага қаратади (15-расм). Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар (16-расм).

  1. Бироз ўтирилгач, яна «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳона роббиял аъла», дейилади (17–18-расмлар).
  2. Уч марта тасбеҳ айтгач, иккинчи ракатга «Аллоҳу акбар», деб турилади (19–20-расмлар). Туришда аввал пешона, сўнг икки қўл ва охири икки тизза ердан кўтарилади.
  3. Иккинчи ракатга турганда, ичида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» айтилади ва Фотиҳа сураси ўқилади. Фотиҳа сурасидан сўнг яна бир (зам) сура ўқилади.
  4. Сўнг: «Аллоҳуакбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳанароббиялазийм», дейилади (21–22-расмлар).
  1. Уч марта тасбеҳ айтилгач, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб қад ростланади ва «Роббана лакал ҳамд», дейилади (23–24-расмлар).
  2. Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳанароббиялаъла», дейилади (25–26-расмлар).
  1. Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждадан бош кўтарилади ва чўкка ўтирилади (27–28-расмлар).
  1. Бироз ўтиргач, яна «Аллоҳуакбар», дея иккинчи саждага борилади. Саждада уч марта: «Субҳанароббиялаъла», дейилади (29–30-расмлар).
  1. Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждадан бош кўтарилиб (31–32-расмлар) чўкка ўтирилади. Бу ўтириш қаъда дейилади. Қаъдада кўкракка қараб ўтирилади. Бу қаъдада ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади:

Источник статьи: http://muslim.uz/index.php/media-17/mp3/item/17672

Читайте также:  Туймазинские газовые печи для бани
Оцените статью
Про баню